Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида иш бошлаган эди.
Президент ташрифи 21 декабрга қадар давом этади. Давлат раҳбари жума куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этади. QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Президент ва депутатларга 8 ойлик фаолияти ҳисоботини тақдим этади.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида иш бошлаган эди.
Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига, орадан кўп ўтмай, 14 сентябрь куни Олий Мажлис сенати аъзолигига сайланди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев фаолиятини бошлагандан буён пойтахт янги кўринишни касб эта бошлади. Маҳалла ва кўчалар обод бўлмоқда, Тошкентнинг чиройи янада очилмоқда. Декоратив безаклар кун сайин кўпаймоқда. Айниқса, янги қурилишлар сони кескин ортди. Албатта, норозилар талайгина, камчиликлар кўп. Шаҳарнинг кам-кўсти қанчалик тўлдирилаётгани эса 21 декабрь куни Президентга топшириладиган ҳисоботда маълум бўлади.
Дарвоқе, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортижўев фаолиятидаги илк расмий интервьюни QALAMPIR.UZ’га тақдим этган эди.