Унинг номзоди 23-“Мойқўрғон” сайлов округида ЎзЛидеп партиясидан кўрсатилганди.
1 июль куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди илгари сурилди ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланди. Унинг номзоди 23-“Мойқўрғон” сайлов округида ЎзЛидеп партиясидан кўрсатилганди.
Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991–1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Ортиқхўжаев “Artel Inginiring”, “Imzo” каби компаниялар таъсисчиси ҳисобланади.