Москвадан қайтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Qalampir”нинг чақириқларини беэътибор қолдирмади.
Албатта, танқидий руҳдаги бу мақолаларга масъуллар томонидан авваллига эътибор қилинмади. Кейинроқ, “олиб ташланг” қабилидаги муносабат билдирилди. Қўнғироқлар, журналистга таъқиблар... Иш катталашган сари, катталарнинг эътиборини тортди. Чилонзор тумани ҳокими ҳақиқий аҳвол ёритилган ушбу мақола учун журналист Акмалхон Эшонхоновдан раддия талаб қилган бўлса, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маърифат билан иш тутди. Ўзини ўша етимлар ўрнига қўйиб кўрди.
Куни кеча Москвадан қайтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Qalampir”нинг чақириқларини беэътибор қолдирмади. Бугун, 31 май тонгида “Qalampir.uz” журналисти Акмалхон Эшонхонов билан етимлар яшаётган, тўғрироғи жон сақлаётган ётоқхонага борди.
Тушгача ушбу ётоқхонада бўлиб, у ердаги ҳақиқий аҳвол билан танишди. Мутасаддиларга топшириқлар берди. Вазиятни ўнглаш бўйича чора-тадбирлар бошланди.
Айни дамда “Qalampir”чилар Чилонзорда! Воқеалар ривожи ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этамиз.