...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Кореяда дўппосланган талаба ҳақида расмий баёнот берилди


18:05, 02.08.2018 Жамият
 8 801

Бу иш билан Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчихонасининг консуллик ходими шуғулланадиган бўлди.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” Жанубий Кореяда маҳаллий иммиграция органи ходимлари Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани ҳақида хабар берган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди.
 
“2018 йилнинг 16 июль куни Кёнгсанг провинциясида (Корея Республикаси) маҳаллий иммиграция органлари ходимлари ва Ўзбекистон фуқароси ўртасида юз берган можаро ҳақида қатор Жанубий Корея ва Ўзбекистон ОАВда тарқатилган мақолалар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Сеул шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлимига ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаганини хабар қилади”, дейилади ТИВ хабарида.
 
Шунингдек, ТИВ ОАВ хабарларини инобатга олиб, Элчихона томонидан мазкур масаланинг барча жиҳатларини ўрганиш чоралари кўрилаётгани таъкидлаган.
 
“Мавжуд ҳолат билан танишиш ва, зарурият туғилганда, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чхонвон шаҳрига (Сеул шаҳридан 400 км узоқликда жойлашган) Элчихонанинг консуллик ходими жўнатилди”, дейди ТИВ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Кёнгсанг Сеул университети талабаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар