Жанубий Корея ҳарбийлари “F–15K” русумли қирувчи самолётлари ёрдамида КХДР чегарасида машқ ўтказди.
Ушбу машқлар Шимолий Корея томонидан бугун эрталаб, 29 август куни баллистик ракета учирилишига жавоб сифатида амалга оширилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Машғулотлар КХДР раҳбариятини йўқ қилишга қаратилган бўлиб, бомбаларни тўртта “F–15K” русумли қирувчи самолётлари ташлаган.
Канвон провинциясининг Пилсьюнг туманидаги машқ нишонларига зарба бериш учун бир тонна ҳажмга эга бўлган “МК-84” русумидаги бомбаларидан фойдаланилди.
Аввалроқ, бугун эрталаб Шимолий Корея ҳарбийлари яна ракета учиргани ва ракета Япония ҳудудидан учиб ўтиб, Хоккайдога қулагани ҳақида хабар берган эдик.