КХДР Жанубий Корея билан ҳам алоқаларни тиклашга ҳаракат қилади.
Корея ярим оролидаги зиддиятли ҳолатга халқаро сиёсатчилар, турли давлат расмийлари томонидан билдирилаётган муносабатлар тўғрисида хабар бериб бориляпти.
Бугун Жанубий Кореянинг Миллий бирлашиш ишлари бўйича вазирлик ҳам ўз баёнотини тарқатган. Уларнинг фикрига кўра, 2018 йилда ҳам “Шимолий Корея ўзининг ядровий ва ракеталарга оид дастурларини ривожлантириб боради, лекин шу билан бирга вазиятдан чиқишнинг бошқа йўллари ҳам қидирилади. Ядро қуролига эга давлат сифатидаги мақомининг тан олиниши учун, АҚШ билан музокараларга киришиши мумкинлигини ҳам ўрганиб чиқишади”.
Жанубий Корея вазирлигининг билдиришича, КХДР Жанубий Корея билан ҳам алоқаларни тиклашга ҳаракат қилади. Шунинг учун бу вазирлик КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг анъанавий 1 январдаги чиқишига эътибор қаратмоқчи.
Жорий йилнинг 22 декабр куни Жанубий Кореянинг Миллий бирлашиш ишлари бўйича вазири Чо Мён Гюн, унинг мамлакати ҳеч бир шартларсиз, КХДР билан бир қатор масалалар бўйича музокараларга киришишга тайёр эканини билдирган эди.
Шу вақтгача Жанубий Корея КХДР ядровий қуролланиш дастуридан воз кечсагина, музокараларга киришишини билдириб келган эди.

Обил Сафаров