Тунги клубда рўй берган жанжалда спортчидан ташқари икки нафар қўриқчи ҳам жароҳатланганди.
Тунги клубда рўй берган жанжалда спортчидан ташқари икки нафар қўриқчи ҳам жароҳатланганди.
Мазкур воқеа юз бергач, Тошкентдаги энг йирик тунги клуб фаолияти тўхтатиб қўйилган. Тошкент шаҳар ИИББ кўнгилочар муассаса ёпилишига алоқаси йўқлигини ва клуб прокуратура томонидан ёпилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
“Aurum898” тунги клуби ҳафта давомида соат 22:00 дан соат 5:00 гача фаолият олиб борган. Ҳозирда унинг олдида қўриқчи ҳам йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса билан ҳозирда прокуратура органлари шуғулланмоқда. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қиличовга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.