...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамшид Кенжаев пичоқланган “Aurum898” тунги клуби ёпиб қўйилди


17:39, 10.08.2018 Жамият
 21 193

Тунги клубда рўй берган жанжалда спортчидан ташқари икки нафар қўриқчи ҳам жароҳатланганди.

Эркин кураш спорти устаси Жамшид Кенжаев “Aurum898” тунги клубида ўзи олиб келган пичоқ билан пичонлангани ва шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тунги клубда рўй берган жанжалда спортчидан ташқари икки нафар қўриқчи ҳам жароҳатланганди.
 
Мазкур воқеа юз бергач, Тошкентдаги энг йирик тунги клуб фаолияти тўхтатиб қўйилган. Тошкент шаҳар ИИББ кўнгилочар муассаса ёпилишига алоқаси йўқлигини ва клуб прокуратура томонидан ёпилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
 
“Aurum898” тунги клуби ҳафта давомида соат 22:00 дан соат 5:00 гача фаолият олиб борган. Ҳозирда унинг олдида қўриқчи ҳам йўқ.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳодиса билан ҳозирда прокуратура органлари шуғулланмоқда. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Қиличовга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жамшид Кенжаев Aurum898 жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар