...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жамоа учун жон фидо! Венгернинг “Арсенал”дан кетишига нима мажбур қилди?


11:39, 21.04.2018 Спорт
 2 798

“Бу ташкилотличилик учун Венгерга қойил қолмасдан иложи йўқ”, дейилади хабарда.

Кеча, 21 апрель куни “Арсенал” клубини 1996 йилдан бери бошқариб келаётган Арсен Венгер жорий мавсум якунида лавозимини тарк этиши ҳақида хабар бергандик.
 
“Арсенал”нинг жорий мавсумдаги натижаларига қарамай, Венгернинг кутилмаган қарори кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Goal нашри эса бунинг сабаби нимада эканлигига ойдинлик киритди.
 
Унга кўра, Венгер 20 апрель кунги машғулотлар олдидан жамоанинг мураббийлар штабига мавсум якунида кетишини қилган. Мутахассисни кетишга ҳеч ким мажбур қилмаган.
 
“Янгилик ҳақида ҳатто, мураббийнинг яқинлари ҳам билмаган эди. Венгер бу қарори билан жамоани Европа лигасида “Атлетико” қарши ўйин олдидан бир жон бўлиб ҳаракатланишларини истаган. Бу ташкилотличилик учун Венгерга қойил қолмасдан иложи йўқ”, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер футболни тарк этиш нияти йўқлигини айтган. Мутахассис билан ҳозирдан кўплаб терма жамоалар, топ клублар қизиқиш билдиришмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арсен Венгер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!