Африка қитъасининг энг бой одамларидан бири Алико Данготе “Арсенал” клубининг бош акционерлари – америкалик Стэн Кронке ҳамда россиялик миллиардер Алишер Усмоновни жамоани сотишга кўндирмоқчи.
“Агар “Арсенал”ни сотиб олишни уддаласам, биринчи ўринда бош мураббийни алмаштирардим. Венгер буюк ишларни амалга оширди, бироқ бошқа мураббий ҳам “Арсенал”да омадини синаб кўриши керак, деб ўйлайман”, - дейди нигериялик тадбиркор.
Данготе “Арсенал” клубининг бош акционерлари – америкалик Стэн Кронке (67% эгаси) ҳамда россиялик миллиардер Алишер Усмоновни (30% эгаси) жамоани сотишга кўндира олишига ишончи комил.
“Мен уларга рад қила олмайдиган таклиф билан мурожаат қилсам, албатта, рози бўлишади. Бунга тўлиқ ишонаман”- дея таъкидлади Данготе.
Маълумот учун, франциялик мутахассис Арсен Венгер “Арсенал”га 1996 йилдан бери мураббийлик қилиб келмоқда.
Шунча вақт ичида жамоа уч маротаба Англия чемпиони, 7 марта мамлакат кубоги ҳамда суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Шунингдек, маълумот ўрнида, Данготе – Африканинг энг бой одамларидан бири ҳисобланиб, унинг молиявий аҳволи 11,1 миллиард доллар, дея баҳоланмоқда.