...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етди


15:46, 24.08.2016 Олам
 2 924

Зилзила содир бўлган вилоятлар сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган ҳудудлар ҳисобланади.

Аввалроқ, италиянинг марказий вилоятларида 6.2 магнитудагача иккита зилзила бўлгани ва унинг натижасида 24 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ер қимирлаши учта вилоят – Лацио,  Умбрия ва Маркеда бинолар зарарланишига сабаб бўлган.
 
ТАСС нашрининг ёзишича, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишига етган. 
 
“Euronews” хабарига кўра, ер қимирлаши кузатилган ҳудудларда туризм жуда ривожланган ва сайёҳларнинг оқими жуда кўп.   Қутқарув хизмати ходимлари вайроналар орасидан бедарак йўқолганларни қидиришдан давом этмоқда. 
 
Италияда сўнгги 15 йилликда энг вайронкор зилзила 2009 йилда содир бўлган.  Ўшанда   Л’Акуила   шаҳрида бўлган фалокатда 300дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Италия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!