...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия армияси Сурияга кирди


15:36, 24.08.2016 Олам
 3 801

Туркиянинг Сурия билан чегараларида хавфнинг кескин кўпайиб бориши туфайли Анқара “Фрот қалқони” операциясини бошлади.

Туркия армиясининг танк бўлинмалари Сурия чегарасини кесиб ўтди ва ИШИД террорчи ташкилоти жангарилари жойлашган ҳудудларга зарба бера бошлади. Танклардан ташқари, халқаро коалиция авиацияси ҳам мазкур операцияга ёрдам беради.  Бу ҳақда “Anadolu”  хабар бермоқда.
 
Нашрнинг ёзишича, 15га яқин танк Жараблус шаҳри томон ҳаракатланмоқда. Зирҳли техникалар Сурия сарҳадларини кесиб ўтишдан олдин, мазкур чегарага яқин шаҳардаги ИШИД маконларига бир қанча зарбалар берилди. 
 
Туркия армиясининг Сурияга киришига, кеча, 23 август куни чегара ҳудудларида жойлашган Ғозиантеп ва Килис шаҳарларига мазкур араб давлати ҳудудидан кетма-кет бомбалар келиб тушгани сабаб бўлди. Сўнгги пайтларда, Туркиянинг Сурия билан чегара ҳудудлари хавфсизлигига таҳдидлар кўпайиб бораётган эди.  Анқара Жараблусни ИШИД жангариларидан тозалаш учун Сурия мухолифат кучларини қўллаб-қувватлаш учун “Фрот қалқони” операциясини бошлади.
 
Шу пайтгача, Туркия Сурия билан чегарада ўрнашиб олган террорчиларга ўз ҳудудидан зарбалар бериб келаётган эди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Сурия ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!