...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италияда кучли зилзила юз берди. Қурбонлар бор


14:17, 24.08.2016 Олам
 4 263

Зилзила Италиянинг марказий вилоятлари – Лацио, Умбрия Маркеда кузатилган.

Бугун, 24 август куни соат 03:36 (Тошкент вақти билан 06:36)да  Италиянинг марказий ҳудудларида бўлган 6.2 магнитудали зилзила туфайли 24 киши ҳалок бўлди. Зилзила маркази Лацио вилоятининг Аккумоли шаҳрида, ер юзасидан тўрт километр чуқурликда бўлган. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар бермоқда.
 
Орадан деярли бир соат ўтиб, яъни 04:34 (Тошкент вақти билан 07:34)да  иккинчи ер силкиниши кузатилди. Бу сафар зилзила Умбрия вилоятида содир бўлди. Ер силкинишлари Италиянинг Рим ва Болонья шаҳарларида ҳам сезилди. Маълумотларга қараганда, учта вилоят – Лацио,  Умбрия ва Маркеда бинолар зарарланган.
 
Зилзила юз берган ҳудудларга Италиянинг Фуқаро муҳофазаси миллий хизмати ходимлари юборилган. Ҳукумат аҳолини ер қимирлашлари кузатилган ҳудудга олиб борувчи йўлларда ҳаракатланмасликка чақирмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Италия сейсмик фаол ҳудудда жойлашган.  Мазкур давлатда мунтазам зилзилалар кузатилиб туради. Сўнгги 15 йилда Италияда  5-6 магнитудали 14та ер қимирлаши қайд этилган  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Италия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!