...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италияда кучли зилзила рўй берди


09:49, 31.10.2016 Олам
 2 613

Навбатдаги ер силкиниши 1980 йилдан бери кузатилган энг кучли зилзиладир.

30 октябрь куни эрталаб Италиянинг марказий қисмида кучли зилзила рўй берди. Аввалига АҚШ геология хизмати зилзила қуввати 7,1 балл бўлганини маълум қилганди. Италия геофизика ва вулқоншунослик Миллий институти эса 6,1 балл, дея қайд этди.
 
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази эса зилзила 6,6 балга тенг бўлганлигини маълум қилмоқда.
 
Навбатдаги ер силкиниши 1980 йилдан бери кузатилган энг кучли зилзиладир. Табиий офат Италиянинг кўплаб шаҳарларида, жумладан, Рим ва Флоренцияда ҳам сезилган, дея хабар бермоқда “Интерфакс” нашри.
 
30 октябрда кун давомида 200 га яқин турли қувватдаги ер ости силкинишлари қайд этилган. Италия фуқаролик мудофааси хизмати раҳбари 30 октябрда бўлиб ўтган зизила туфайли 20га яқин киши енгил жароҳатланганини маълум қилган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Италия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!