Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти Пискент туманида қўлида гиёҳванд модда бўлган 2 шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Матбуот хизмати хабар қилди.
Асли Олмалиқ шаҳрида яшовчи 20 ва 30 ёшли фуқаролар Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан текширилганида, уларнинг сумкаларидан гиёҳванд моддалар топилган.
Маълумотларга кўра, топилган “марихуана” гиёҳванд моддаси миқдори 3,5 кг бўлган.
Хозирда мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Дурдона Расулова