Мутахассислар энг хавфли итлардан иборат 10 талик рўйхатни тузишди.
Итлар – бизнинг содиқ дўстимиз. Лекин, қанчалар ҳайратланарли бўлмасин, улар ҳайвонлар орасида энг хавфли жонзотлардир. Қуйидаги берилган изоҳлар буни тасдиқлаши турган гап. Мутахассислар энг хавфли итлардан иборат 10 талик рўйхатни тузишди.
10-ўрин Далматинларга насиб этди.Ёқимтой бу итлар чиройли кўрингани билан хавфли бўлишини кутмаган бўлсангиз керак? Далматинлар қўриқчи кучуклар сарасига киради, улар жуда ўйинқароқ. Вақти-вақти билан унинг хатти-ҳаракатларини чеклаб турмаса атрофдагиларга зарари тегиб қолиши ҳеч гап эмас.
9-ўрин Немис боксчиси (Боксер) эгаллади. Ташқаридан жуда қувноқ ва ҳамиша тетик кўринадиган бу ит қўлга жуда тез ўрганади. Бироқ, бу ишни ўзингиз бажаришингизни тасвия қилмаймиз. Уни қўлга ўргатишни ўз ишининг мутахассисларига топширганингиз маъқул.
8-ўринга Канариялик ит (Perro de presa kanario) лойиқ кўрилган. Кучли ва довюрак бу итларнинг жаҳлини чиқарсангиз борми... Канариялик ит тишлаган жойини узмай қўймайдиганлардан саналади.
7-ўринда Чау-Чау турибди. Пахмоққина ва жуда чиройли бу ит кўринишидан хавф туғдирмайдигандек таассурот уйғотса-да аслида жуда хавфли итлардан саналади. Шунинг учун уни қўлга ўргатган маъқул.
6-ўринни Доберман эгаллаб турибди. Етарлича хавфли ва жаҳлдор саналган бу ит ўз эгасига жуда содиқдир. Унинг ҳаловатини бузсангиз борми, соғ қолишингиз амри маҳол.
5-ўрин Лайкага насиб этган. Ақлли ва шимолда тенгги йўқ бу итни тинчлантириш жуда қийин. Лайкалар бир ёқадан бош чиқарганда тўда бўлиб ҳужум қилишлари ҳам мумкин.
4-ўринга ташқаридан беозордек кўринган Хаскилар лойиқ деб топилди. Асосан уй қўриқчиси вазифасини бажарувчи Хаскиларни қўлга ўргатиш жуда қийин. Бўрига ўхшайдиган бу кучуклар кези келганда жажжи болаларга ҳам ташланиб қолишлари мумкин.
3-ўринга Германия овчаркаси даъвогарлик қиляпти. Бу итлар жуда ҳушёр жонзотлар тоифасига киради. Содиқликда тенгги йўқ Германия овчаркаси душманингиз билан ҳам ўз душманидек курашади.
2-ўринни Ротвейлер эгаллади. Сиз бундай итни олишга қарор қилган бўлсангиз, унга жуда кўп вақт ажратишингизга тўғри келади. Унга эътибор қаратилмаса жуда жаҳлдор бўлиб улғаяди.
1-ўрин ҳеч шубҳасиз Питбультерьерга лойиқ кўрилди. Итлар билан боғлиқ хавфли ҳодисаларнинг 67 фоизи айнан шу итнинг айби билан кузатиляпти. Бу итнинг жағ қисми жуда ривожланган бўлиб, у хоҳлаган рақибини бемалол ғажиб ташлай олади.