Қутқарувчилар ва ўнлаб маҳаллий аҳоли вакиллари китларни сувга қайтаришга ҳаракат қилишмоқда.
Айни вақтгача нобуд бўлган китларнинг сони тахминан 30-35тани ташкил этади.
Гарчи маҳаллий аҳоли вакиллари ва қутқарувчилар томонидан қирғоқларга чиқиб қолган китларни сувга қайтраиш учун ҳаракат қилинаётган бўлсада, уларнинг 10 нафари нобуд бўлди. Маълумотларга кўра, кучли сув оқими вақтида одатда, китлар сув юзасига ёки оролларга чиқиб қолиши кам учрайдиган ҳолат. Шу сабабли, Табиий ресурслар агентлиги вакиллари китларнинг жасадини ёриб, уларнинг нобуд бўлишига нима сабаб бўлганини аниқлашни режалаштиришмоқда. Маҳаллий аҳоли эса, уларни текширувдан сўнг дафн этмоқчи.