...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ит овчини отиб қўйди


14:38, 22.01.2018 Олам
 4 398

Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан Сергей Терехов шифохонада вафот этди.

Россиянинг Саратов вилоятида Краснокут туманида 64 ёшли фуқаро ўқотар қуролдан олган жароҳати туфайли вафот этган.
 
Кеча, 21 январь куни Дьяковка қишлоғида истиқомат қиладиган фуқаро Сергей Терехов, ўз уйидан 5 км узоқликдаги ов қилишга рухсат берилган майдонда ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2107 автомобили юкхонасидан иккита итини чиқариб юборади. Бу итлар қувлашиб ўйнашади ва шу вақтда бир ит оёғи билан ТОЗ-34 русумли милтиқнинг тепкисини босиб юборади. Бу вақтда милтиқнинг қўндоғи ерга, стволи Сергей Тереховнинг қорнига қадалиб турган бўлади. Милтиқнинг отилиб кетиши натижасида Терехов қорин қисмидан жароҳатланади ва дарҳоль шифохонага етказилади. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан у шифохонада вафот этди. 
Обил Сафаров

Теглар:Милтиқ ТОЗ-34 Терехов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!