Истанбулдаги теракт оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони иккитага етди.
Маълумотларга қараганда, яна бир ўзбекиситонлик аэропортдаги теракт қурбони бўлган. У Наманган вилоятида туғилган 22 ёшли Аброржон Устабоев эканлиги айтилмоқда. Аброржон Устабоев аэропортга келиб, таксидан тушаётган пайтда портлаш юз берган ва уни ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.