...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда қулаган бино 6 яшар боланинг ҳаётига зомин бўлди


09:30, 14.01.2017 Олам
 2 986

Фалокат оқибатида дастлаб 1 кишининг вафот этгани хабар қилинганди. Айни вақтга келиб уларнинг сони яна биттага ортди.

Кеча, 13 январь куни Истанбул шаҳрининг Зейтинбурну туманида жойлашган 6 қаватли бино қулаб тушди.
 
Фалокат оқибатида дастлаб 1 кишининг вафот этгани хабар қилинганди. Айни вақтга келиб уларнинг сони яна биттага ортди.
 
Нобуд бўлганларнинг бири 6 ёшли бола экани айтилмоқда. 5 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Бу ҳақда Туркиянинг “Sabah.com.tr” нашри хабар қилди.
 
Фалокат вақтида уй ичида ҳеч ким бўлмагани тахмин қилинмоқда. Бироқ мутахассислар вайроналар ичида одамлар бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Воқеа жойида қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари тинимсиз иш олиб боришмоқда.
 
Маълумотларга кўра, қулаб тушган уйнинг ҳолати аввалдан яхши бўлмаган. Уй таъмирталаб бўлгани боис қулагани айтилмоқда. Бино таркибида жами 56 хонадон ва 3 та дўкон бўлган.
 
Воқеа жойида олинган видеотасвирлар интернетда тарқалмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Истанбул Фалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!