...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроилда номаълум шахс полицияга тажовуз қилди


12:51, 20.09.2016 Олам
 2 566

Мамлакатда мана бир йилдирки ҳарбийлар ва аҳоли ўртасида можаролар келиб чиқмоқда.

19 сентябрь якшанбадан душанбага ўтар кечаси Исроил пойтахти Иерусалим шаҳрида номаълум шахс икки нафар полициячига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда “Pravda.ru” хабар бермоқда.
 
Ушбу ҳодиса натижасида 20 ёшли хизматчи оғир жароҳат олган, иккинчи жабрланувчининг аҳволи ўртача ва унинг ҳолати ҳақида  шифокорлар ижобий фикрдалар.
 
Тажовуз қилган шахснинг аҳволи ҳам жуда оғир. Шифокорлар унинг ҳаётини асраб қолиш учун  курашмоқдалар.
 
Фаластинлик шахс ўткир тиғли қурол билан икки аскарга ташланган. Бу ҳужумга аскарлар ўқ отиш билан жавоб қайтаришган ва тажовуз қилган кишини қўлга олишган, дейди Исроил ҳарбий бўлинмаси вакили.
 
Маълумотларга қараганда, бир неча ой муқаддам унинг акаси ҳам ҳарбийларга пичоқ билан ҳужум қилган.
 
18 июльда ҳам фаластинлик шахс металл очқич билан Исроил ҳарбийларига жароҳат етказганди. Бу ҳодиса Вифлеем шаҳрининг жанубий-ғарбида, Иордан дарёсининг жанубий соҳилида рўй берган эди. Ҳужум қилган шахс қуролдан ўқ узиш орқали қўлга олинган.
 
Бу воқеа тажоввузларнинг дастлабкиси эмас. Ўтган йилнинг кузидан буён Исроил армиясига юзлаб тажовузлар бўлган.  Бунинг оқибатида 40га яқин ҳарбий ҳалок бўлган.
 
Ўтган йилнинг сентябрь ойи ўрталаридан бери совуқ қуроллар билан 146та ҳужум уюштирилган бўлса, 51та терактда олов сочувчи қуроллар қўлланилган. 30 марта автомобилни ёқиб юбориш ва битта ўзини-ўзи портлатиш ҳодисаси юз берган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Исроил Полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!