...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил ва Фаластин чегарасида портлаш рўй берди


16:14, 18.02.2018 Олам
 1 951

Портлаш натижасида 4 нафар исроиллик жароҳатланди.

Кеча, 17 февраль куни Исроил ва Фаластин давлатлари ўртасидаги Ғазо секторида портлаш содир этилиши натижасида 4 нафар исроиллик зарар кўрди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Бу воқеа бир неча кун олдин Исроил ҳарбийларининг бу ҳудудда ҳаво ҳужуми таёргарлигини жадаллаштирганидан сўнг содир бўлган.
 
Портлаш натижасида икки нафар ҳарбий енгил ва икки нафари ўта оғир тан жароҳатини олган.
 
Эътиборлиси, бу ҳодиса жавобгарлигини икки мамлакат чегарасига яқин ҳудудда жойлашган Ҳамас исломий гуруҳи ўз зиммасига олмаган.
 
“Бугун икки мамлакат чегараси ҳисобланган Ғазо секторида шавқасиз ҳодиса – портлаш содир этилди. Биз бунга керакли жавоб қайтарамиз”, деди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху.
 
Исроил ОАВлари бунга муносабат билдириб, 2014 йилдан буён Ғазода содир бўлган портлашларда исроилликлар кўп зарар кўраётганини айтмоқда.
 
Яҳудий ҳарбийлари хабарига кўра, ушбу портловчи қурилма бир кун аввал Фаластин ҳарбийлари томонидан чегара тўсиғига ўрнатилган Фаластин байроғи остида портлаган.
 
Фаластин расмийларининг айтишича, бир неча кун аввал исроилликлар Ҳамаснинг 3 та ҳарбий лагери ва яна битта жангари гуруҳ лагерига ҳаводан ўт очган.
Икром Раҳмон

Теглар:Исроил Фаластин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!