...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил Қуддус учун пул тўлашга ҳам тайёр


12:36, 28.12.2017 Олам
 2 414

Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш истагини билдирган ҳар бир давлат 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни қўлга киритади.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу халқаро жамоатчиликни Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олишга рағбатлантиришга йўналтирилган махсус дастурни амалга оширишни таклиф қилмоқда. 

Бу дастур шартли равишда “Эликка эллик”, деб номланди. Бунинг амалга оширилиши учун Исроил 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратади. Дастур амалга оширилса, ўзининг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш истагини билдирган ҳар бир давлат 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни қўлга киритади.   

Бу маблағларни 2019 йил учун мўлжалланган давлат бюджетида ажратиш кўзда тутилмоқда. Кўриниб турибдики, бу дастур асосан Африка ва Лотин Америкасидаги ривожланаётган давлатлар учун мўлжалланган. Чунки, бу давлатлар учун бу маблағ анча катта ҳисобланади. 

Бу дастурда Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олган давлатларга фақатгина молиявий эмас, балки Исроилнинг қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда юксак технологиялар борасида эришилган ютуқларини етказиб бериш ҳамда турли ижтимоий инфратузилмалар барпо этишда ёрдам берилиши қайд қилинган.   

Ҳозирги вақтда ўз элчихонасини Қуддусга кўчириш масаласи бир неча давлатлар ҳукуматлари ва парламенти томонидан муҳокама қилинмоқда. Булар Чили, Аргентина, Гондурас, Руминия, Венгрия, Панама, Конго Демократик Республикаси ва Того каби бошқа давлатлардир. 

Обил Сафаров

 

Теглар:Исроил Қуддус Нетаняҳу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!