Боксчи Исроил Мадримов Осиё ўйинларида делегация байроқдори бўлади.
“Ушбу катта ва масъулиятли вазифа менга топширилганидан хурсандман. Шарафли вазифани қўлдан келганича олтин медаль билан оқлашга ҳаракат қиламан.
Менда олтин медални қўлга киритишим учун етарлича мотивация бор. Чунки, олдинги Осиё ўйинларида финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритгандим.
Энди уни олтинга айлантираман. Индонезиядаги мусобақада барча спортчиларимизга омад тилайман”, деди Исроил Мадримов.