...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил Бош вазири: “АҚШ элчихонаси 2018 йилда Қуддусга кўчирилади”


12:42, 17.01.2018 Олам
 2 168

Бенямин Нетаняху АҚШ элчихонаси Қуддусга бошқалар тахмин қилган вақтдан қисқа муддатда кўчирилиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.

Аввалроқ, ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирадиган давлатларга Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу 1 миллион АҚШ доллари миқдорида беғараз ёрдам бериш ташаббуси билан чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳиндистонда бир ҳафталик расмий ташриф билан бўлиб турган Бенямин Нетаняху сафарда ҳамроҳлик қилаётган журналистлар билан суҳбатлашди. 
 
Суҳбат вақтида Бенямин Нетаняху АҚШ элчихонаси Қуддусга бошқалар тахмин қилган вақтдан қисқа муддатда  кўчирилиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди. Бенямин Нетаняху, “Менинг қатъий баҳоимга кўра, бу иш 2018 йилда амалга оширилади”, деб таъкидлаган.
 
Исроил Бош вазири учрашув давомида Эрондаги вазиятга ҳам тўхталиб, АҚШ Эронга оид ядровий дастур борасидаги келишувдан чиқиши мумкинлигига алоҳида эътибор қаратган. 
Обил Сафаров

Теглар:Қуддус АҚШ элчихонаси Бенямин Нетаняху 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!