Исроил мустақиллигининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси очиляпти.
Аввалроқ, АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгани ва элчихонасини шу шаҳарга кўчириши ҳақида хабар берган эдик. Бу қарор жаҳон жаоматчилигининг кескин норозиликларига сабаб бўлаётган эди.
Бугун, 14 май куни Исроил мустақиллигининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси очиляпти. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Элчихона Америка консуллиги жойлашган Арнон даҳасида очилади. Янги элчихона қуриб битказилгунга қадар, унинг кўплаб ходимлари Тель-Авив шаҳрида қолади. Қурилишнинг 400 минг долларга тушиши тахмин қилинмоқда.
Очилиш маросимида 800 нафарга яқин меҳмон иштирок этади. АҚШ делегациясига Давлат котиби ўринбосари Жон Салливан бошчилик қилади. Маросимдаги Америка делегацияси таркибига Трампнинг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп, унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер киритилган.

Суннатилла Абдуллаев