Биткоин курсининг бу даражада ўйнаши трейдерларда хавотир уйғотмоқда.
Портал ахборотларига кўра, соат 03:50 да криптовалюта 25,1 фоиз – 10,5 минг долларга арзонлашган. Бу ҳолат 2017 йил декабридан бери биринчи бор кузатилмоқда.
Соат 9:50 га бориб курс салга кўтарилган, лекин яна тушишда давом этиб, 11,04 минг долларга етган. “Bitfinex” биржасида криптовалюта 14,6 фоиз – 11,13 минг долларга, “OKEx” биржасида 15,7 фоиз – 10,84 минг долларгача тушиб кетган.
“Octagon Strategy” трейдери Фернандо Мартинез айтишича, “Криптовалюта бозорининг умумий молиялашуви Хитой Халқ банки вице-губернаторининг рақамли валюталар бўйича изоҳидан сўнг тезликда туша бошлаган”. Унинг сўзларига кўра, бу Жанубий Корея баёноти фонида бозорга қўшимча салбий таъсир кўрсатди. Ўтган хафтада ОАВ Жанубий Корея криптовалюталар савдосини тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси таёрлаётгани ҳақида хабар берган.
Криптовалюталарни бошқариш бўйича саволлар ҳанузгача трейдерларни хавотирга солмоқда. Германия Марказий банки директори Йоахим Вюрмелинг айтган гапларга қараганда, криптовалюталарни бошқариш дунё бўйлаб амалга оширилиши керак.
Унинг фикрича, миллий ва ҳудудий қоидаларни чексиз интернет оламида шакллантириш жуда қийин бўлади. Бундан ташқари, “Bloomberg” агентлиги хабарига кўра, Хитой Ҳукумати ўтган йил криптовалютанинг биржа бўйича савдосига қўйган тақиқини кенгайтирмоқчи.
Маълумот учун, биткоин – ҳисоблаш қурилмалари ёрдамида “майнит” қилинадиган “блокчейн” технологияси асосидаги марказлашмаган криптовалюта тизими.
“CoinMarketCap” сервиси ҳар бир мавжуд бўлган криптовалютани ўртача нархи ва молиялашганлиги ҳақида билишга имкон беради. Биткоиннинг долларга нисбатан бозор нархини ҳисоблашда агрегатор йигирмадан зиёд биржа маълумотларини ҳисоблайди.