Бенямин Нетаняху АҚШ элчихонаси Қуддусга бошқалар тахмин қилган вақтдан қисқа муддатда кўчирилиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди.
Ҳиндистонда бир ҳафталик расмий ташриф билан бўлиб турган Бенямин Нетаняху сафарда ҳамроҳлик қилаётган журналистлар билан суҳбатлашди.
Суҳбат вақтида Бенямин Нетаняху АҚШ элчихонаси Қуддусга бошқалар тахмин қилган вақтдан қисқа муддатда кўчирилиши мумкинлиги тўғрисида баёнот берди. Бенямин Нетаняху, “Менинг қатъий баҳоимга кўра, бу иш 2018 йилда амалга оширилади”, деб таъкидлаган.
Исроил Бош вазири учрашув давомида Эрондаги вазиятга ҳам тўхталиб, АҚШ Эронга оид ядровий дастур борасидаги келишувдан чиқиши мумкинлигига алоҳида эътибор қаратган.