Автобусда 20га яқин мамлакатларнинг фуқаролари бўлган.
ЙТҲ оқибатида қурбон бўлганлар орасида Франция, Италия, Германия, Австрия, Руминия ва Ўзбекистон фуқаролари бор. Бу ҳақда Euronews.com хабар бермоқда.
Автоҳалокат Испаниянинг Барселона ва Валенсия шаҳарлари орасида жойлашган Фрегиналс шаҳарчасига яқин ҳудудда рўй берган.
Автобусда 20га яқин мамлакатларнинг фуқаролари бўлган, деб ёзади “Sputnik”. Уларнинг барчаси 19-25 ёшли “Эразмус” халқаро алмашув дастури талабалари бўлган. Талабалар Барселонадан Валенсияга қайтаётганида фожиа юз берган.
Маълумотларга қараганда, автобус ҳайдовчиси ҳаракат вақтида ухлаб қолган ва автобус йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган. Мувозанатини йўқотган автобус йўл четига бориб ағдарилган. Йўлнинг бошқа тарафидан келаётган енгил автомобиль эса автобусга бориб урилган.
ЙТҲда ҳалок бўлганлар хотирасига Каталонияда икки кунлик мотам эълон қилинди.
ЙТҲда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.