Шоазим Миноваров Франция ҳукумати томонидан “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган Ўзбекистоннинг биринчи фуқароси.
Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти марказига раҳбар тайинланди.
Маълум бўлишича, Ислом маданияти марказига 2015 йилдан бери Тошкент француз альянси раиси сифатида ишлаб келаётган Шоазим Миноваров раҳбарлик қилади.
Шоазим Миноваров тажрибали дипломат ва таржимон бўлиб, Франция ҳукуматининг “Хизматлари учун” ордени билан тақдирланган биринчи Ўзбекистон фуқаросидир.
Ислом маданияти марказининг маъмурий биноси, шунингдек, кутубхонаси ва музейи Тошкент шаҳрида, Хастимом мажмуасига ёндош ҳудудда қурилади. Қарорда қурилишга россиялик миллиардер Алишер Усмонов ҳомийлик қилиши кўрсатиб ўтилган.