...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг ўғли ҳақида нималар биламиз?


19:53, 10.10.2018 Бу қизиқ
 36 788

Гулнора Каримова 1972 йилнинг 8 июль куни, кенжа фарзанд Лола Каримова эса 1978 йил 3 июль куни дунёга келган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов ўзига тегишли ҳақни ололмай, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни судга бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кўплаб фойдаланувчилар ушбу хабарга, тўғрироқ қилиб айтадиган бўлсак, Ислом Каримовнинг ўғли бўлгани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритилишини сўраб, мурожаат қилдилар. Боиси, доим Ислом Каримовнинг икки қизи бўлгани айтиб келинган. Ўғли ҳақидаги гапларга эса миш-миш сифатида қаралган.


 
Гап шундаки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Татьяна Акбаровнадан аввал, 1960 йиллар бошида Наталя Петровна Кучма билан турмуш қурган. 1969 йилда эса улар ўғил фарзандли бўлишган. Унга Пётр деб исм берилган.
 
Орадан кўп ўтмай, оилавий муносабатларга дарз кетган. Ислом Каримов Татьяна Акбаровна Каримова билан турмуш қурган. Уларнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 1972 йилнинг 8 июль куни, кенжа фарзанд Лола Каримова эса 1978 йил 3 июль куни дунёга келган.


 
Ислом Каримовнинг 3 фарзандидан 6 набираси бўлган. Булардан бири ўғли Пётрдан, қолган 5 нафари қизларининг фарзандлари. Гулнора Каримованинг Ислом исмли  ўғли ва Имон исмли қизи бор. Лола Каримова эса Марям, София ва Умарнинг онаси.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр ҳақида расмий манбаларда 2017 йилнинг август ойигача маълумот берилмаган. Ўша вақтларда ишга туширилган Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасининг сайтидаги таржимаи ҳолда Ислом Каримовнинг фарзандлари уч нафар, набиралари эса олти нафар қилиб кўрсатилган.
 
Ислом Каримовнинг биринчи рафиқаси Наталя Кучма 2008 йилда вафот этган. Ўғли Пётр Каримов эса Россиянинг Москва вилоятида истиқомат қилиб келади. 

Теглар:Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов Гулнора Каримова Лола Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!