Халқаро танлов ғолиблари таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади.
3 апрель куни Марказий кўргазмалар залида очилган кўргазмада Ўзбекистон, Украина, Жанубий Корея, Туркманистон, Италия, Австралия ва Германиядан жами 58 ҳайкалтарош ўз лойиҳалари билан иштирок этди. Ҳаммаси бўлиб 68 ҳайкал лойиҳаси тақдим этилди.
Халқаро танлов ғолиблари таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 2 декабрь куни “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.