...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом бирдамлик ўйинлари: Ўзбекистон кучли учликда, Оксана Чусовитинадан олтин медаль!


17:40, 15.05.2017 Спорт
 3 402

Оксана Чусовитина барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади ва олтин медаль билан тақдирланди.

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари”да дастлабки 3 кун натижасига кўра, Ўзбекистон делегацияси умумий 22 та медаль билан Озарбайжон ва Туркия терма жамоаларидан сўнг кучли учликка кириб олишди.
 
Таяниб сакраш баҳсларида финалда иштирок этган афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади ва олтин медаль билан тақдирланди. Ундан кейинги ўринларни Озарбайжон ва Индонезия спортчилари қўлга киритишди.
 
Шунингдек, кеча, 14 май куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари 4 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритишди. Бундан бир кун аввал спортчиларимиз томонидан яна 8 та медаль жамғарилганди.
 
Айни вақтга қадар қуйидаги спортчилар IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да медалларга сазовор бўлишди:
 
Садриддин Сайматов – (каратэ, -60 кг.) - олтин
Гулноза Матниёзова – (дюздо, -70 кг.) - олтин
Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика) - олтин
Шуҳрат Бобоев (пара-дзюдо, -90 кг.) - олтин
Ширин Шарипов (пара-дзюдо, +100 кг.) - олтин
Бадиий гимнастика (терма жамоа) - кумуш
Анастасия Сердюкова (бадиий гимнастика) - кумуш (2 та)
Феруз Сайидов (пара-дзюдо, -73 кг.) - кумуш
Саидхон Сайфуддинов (ўқ отиш) - бронза
Сакина Мамедова (ўқ отиш) - бронза
Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо, -60 кг.) - бронза
Гулруҳ Раҳимова (пара-дзюдо, -70 кг.) - бронза
Достонбек Отаболаев (каратэ, 75 кг.) - бронза
Барно Мирзаева (каратэ, -61 кг.) - бронза
Абдулазиз Атабаев (карате, -84 кг.)        - бронза
Сабина Ташкенбаева (бадиий гимнастика) - бронза (2 та)
Муаттар Набиева (оғир атлетика, -58 кг.) - бронза
Давлатбек Бобонов (дзюдо, -81 кг.) - бронза
Бекмурод Олтибоев (дзюдо, +100 кг.) – бронза
 
Мусобақалар давом этади.
Акмал Эшонхонов
Фото: Нодирхўжа Юлдашев

Теглар:Ислом бирдамлик ўйинлари Ўзбекистон Боку Озарбайжон Оксана Чусовитина Спорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!