Ҳайдовчи машина ёрдамида аэропортнинг кутиш залига кирмоқчи бўлган.
Исландия пойтахти Рейкявик шаҳридан 50 километр узоқликда жойлашган Кеблавик халқаро аэропортида енгил русумдаги автомобиль ҳайдовчиси ўзининг шубҳали ҳаракатлари туфайли полиция ходимлари томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда Iceland Monitor нашри хабар берди.
Полициячи машинани бошқарган 20 ёшлар атрофидаги йигитга автоуловдан тушишни ва таслим бўлишни талаб қилган. Бироқ, бунга жавобан шубхали кўринган шахс тартиб посбонига зарба бериб, қочишга уринган.
Йўлда ҳаракатланаётган “Chevrolet Spark” автомобилини тўхтатиб, уни эгасидан тортиб олган тартиббузар таъқибдан қутулиш учун машинада аэропортнинг кутиш залига қараб ҳаракатланган. Бироқ, тўсиқни бузиб ўтишнинг уддасидан чиқмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат сабаблари ўрганилмоқда.

Зоҳиршоҳ Жўраев