...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ишдан ажралмаган ҳолда биринчи олий маълумотни олиш мумкинми?


12:50, 23.10.2017 Жамият
 4 115

Олий таълим тизимида кечки ва сиртқи бўлимлар биринчи олий маълумот олиш истагида бўлганлар учун ҳам очилади.

“Правда Востока” нашри ўзбекстонликларни кўпдан буён қизиқтириб келаётган саволга жавоб олиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари билан боғланди.
 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида иккинчи олий маълумот олишни хоҳловчилар учун сиртқи бўлим очилган эди.
 
Турли соҳаларда фаолият юритаётган ишчилар учун иккинчи мутахассисликдан кўра биринчи олий маълумотни сиртқи бўлимда олиш имкони яратилиши кўпчилик томонидан хоҳиш билдирилган мавзудир.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Иноятов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа вазирликлар ҳамкорлигида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи), кечки (сменали) бўлимлар ташкил этиш ҳақида” қарори лойиҳасини ишлаб чиққанлигини маълум қилди.
 
Унга кўра, олий маълумот олишни хоҳловчи фуқаролар ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда сиртқи ва кечки бўлимларда таълим олиши имконияга эга бўладилар.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Биринчи олий маълумот Олий таълим олиш ҳуқуқи кечки бўлимлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар