...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқнинг собиқ президенти вафот этди...


09:48, 04.10.2017 Олам
 2 104

Жалол Талабоний мамлакатни 2005–2014 йиллар давомида, икки сайлов муддатида бошқарган эди.

Ироқнинг собиқ президенти ва Курдистон юртсеварлар бирлиги раҳбари Жалол Талабоний 84 ёшда бетобликдан вафот этди. Бу ҳақда “Haberturk” нашри хабар бермоқда.
 
Тартиб бўйича Ироқнинг олтинчи президенти бўлган, курд миллатига мансуб Жалол Талабоний узоқ давом этган касалик сабаб Германия пойтахти Берлин шаҳридаги шифохонада вафот этди.
 
Ироқда Саддам Ҳусайин режими ағдарилгач, Мешал Ажил ал-Явердан кейин ҳукумат тепасига келган Талабоний мамлакатни 2005–2014 йиллар давомида, икки сайлов муддатида бошқарган эди.
 
Жалол Талабоний президентлик чоғида, аниқроғи 2012 йилда инсултни бошидан ўтказганди.
 
Маълумот учун, Жалол Талабоний1933 йилда Ироқнинг Керкук шаҳрида туғилган. У 1975 йилда Ироқда Курдистон юртсеварлар бирлиги — курд сиёсий партиясини ташкил этган.
 
Жалол Талабоний Ироқдаги курдларнинг сиёсий ҳаётида етакчи йўлбошчи ҳисобланар эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ироқ курдларининг референдуми минтақадаги давлатларнинг кескин норозилигига учраган эди. Ушбу масала юзасидан дунёнинг ривожланган мамлакатлари, жумладан Эрон ҳам ўз норозилигини билдириб ўтган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Жалол Талабоний Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!