...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқнинг пойтахтида уюштирилган портлашлар оқибатида 26 киши ҳалок бўлди ва 95 нафари яраланди


12:32, 15.01.2018 Олам
 1 429

Бу портлаш Бағдоднинг Тайран майдонида ишлаётган ишчиларга қарши содир этилган.

Бугун, 15 январь куни Ироқнинг пойтахти Бағдодда содир этилган террорчилик ҳаракати натижасида 100 ортиқ киши жабрланди, деб хабар тарқатмоқда оммавий ахборот воситалари полициядаги манбаларига таяниб.
 
Бу террорчилик ҳужуми икки нафар худкуш томонидан уюштирилган. Манбанинг хабарида таъкидланишича, “Кетма-кет икки худкуш томонидан амалга оширилган портлаш натижасида 26 киши ҳалок бўлган, 95 нафари яраланган. Бу портлаш Бағдоднинг Тайран майдонида ишлаётган ишчиларга қарши содир этилган”.
 
Хабарда келтирилишича, ярадорлар шифохонага етказилган ва атроф ўраб олиниб, хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ҳозирча бу террорчилик ҳаракати учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган. 
Обил Сафаров

Теглар:Бағдод Террорчи гуруҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!