ДАИШ раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг жияни Абу Аҳмад ас-Самраи йўқ қилинди.
Маълумотларга кўра, террористик гуруҳ томонидан шариат суди деб аталадиган бинога берилган авиазарба туфайли ДАИШ раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг жияни Абу Аҳмад ас-Самраи ўлган. Унинг ёнида кузатиб кетаётган 8 нафар жангари ҳам воқеа жойида нобуд бўлган. Зарба яқиндагина ДАИШ жангариларидан тортиб олинган Эр-Рамади шаҳридан узоқ бўлмаган масофадан берилган.