Портлашдан кейин олинган суратларда вайрон бўлган бинолар ва машиналарни кўриш мумкин.
Боғдоднинг Sadr City районида юз берган портлашдан кейин олинган суратларда вайрон бўлган бинолар ва машиналарни кўриш мумкин.
Ички ишлар вазирлиги вакили қисқа баёнотида фожиа ўқ-дори захираси портлаши натижасида юз берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар ҳалокат юзасидан текширув ишларини бошлаган.
Полициянинг сўзларига кўра, ўқ-дорилар масжидда сақланган ва уларни машинага ташиётганда портлаш содир бўлган.