Бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий бу референдумни амалдаги конституцияга хилоф деб ҳисоблайди.
Масуд Барзоний бошчилигидаги ироқ курдлари 25 сентябрь куни Курдистон мустақиллиги учун референдум ўтказишмоқчи. Ироқ ҳукумати бу референдумни амалдаги конституцияга хилоф деб ҳисоблайди.
Агарда Ироқ курдлари ўз мустақил давлатига эга бўлишса, дунёдаги энг катта геосиёсий бўлиниш содир бўлган бўлар эди, деб тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Яқин Шарқда, хусусан, Туркия, Ироқ, Эрон, Сурия ва Ливан каби мамлакатларда ҳозирда 30 миллион курд миллатига мансуб аҳоли яшайди.
Курдлар ўз мустақил давлатига эга бўлмаган халқлардан бири ҳисобланади.