...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқ–Саудия Арабистони: 27 йил кутилган ҳаво қатнови тикланди


15:02, 12.10.2017 Олам
 1 777

1990 йилда Саддам Ҳусайиннинг Қувайтга нисбатан ҳарбий тажовузни амалга оширилгач, Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳаво қатновлари тўхтатилган эди.

Саудия Арабистонининг Flynas брендига эга ҳаво йўллари ширкати келаси ҳафтадан бошлаб Ироққа ҳаво йўли орқали йўловчилар қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар бермоқда.
 
Расмий Ар-Риёд ҳукумати душанба куни Ироқ билан қўшма савдо комиссиясини тузишга қарор қилганидан сўнг “Flynas” ҳаво йўллари ширкати ўзининг биринчи ҳаво қатновларини амалга оширади.
 
Бу 27 йил олдини икки давлат ўртасида тўхтатилган ҳаво қатновларининг қайтадан йўлга қўйилишига ташланган дастлабки қадамлардан биридир.
 
“Flynas” ҳаво йўллари ширкати томонидан берилган баёнотга кўра, ҳаво қатновлари биринчи навбатда Ироқнинг муайян ҳудудларига амалга оширилади.
 
Маълумот учун, 1990 йилда Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайин Қувайтга нисбатан ҳарбий тажовузни амалга оширгач, Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳаво қатновлари тўхтатилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Саудия Арабистони Ҳаво йўли қатновлари Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!