Сентябрь ойида янги қурилма тахминан 1 200 дан 1 400 АҚШ долларигача бўлган нархларда сотувга чиқарилади.
Луо Зонгшенгнинг таъкидлашича, қурилмага ўрнатиладиган махсус экран нархларнинг ошишига сабаб бўлади.
Сентябрь ойида янги қурилма тахминан 1 200 дан 1 400 АҚШ долларигача бўлган нархда сотувга чиқарилади.
Қурилма ўз фойдаланувчиси юзини таний олиш ва симсиз қувватлана олиш имкониятлари билан бойитилган.
Телефон қурилмасидаги асосий менюга қайтиш имконини берувчи тугманинг олиб ташланиши бармоқ изини таниш функциясининг олиб ташланганини англатади. Унинг ўрнига компания 3D сенсорли лазер технологиясидан фойдаланган ҳолда қурилмани блокдан чиқариш ва тўловларни тасдиқлашда юзни таниш функциясидан фойдаланади.
“Face ID” технологиясидан фойдаланиш қулайроқ, тезроқ ва хавфсизроқ.
Маълумот учун, “iPhone 7” қурилмасининг энг қиммат нархи 969 АҚШ доллари қилиб белгиланган эди.