АҚШлик Зак Химсел исмли фуқаро YouTube тармоғига Нью-Йоркнинг жануби-шарқида жойлашган Жон Кеннеди номли катта аэропортидаги бир неча соатлик иш жараёнини 30 сониялик Timelapse ролиги тарзида жойлаштирди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри
хабар беради. Timelapse – бир неча суратларнинг ёки камера орқали жуда секинлик билан олинган видеолавҳалардан тузилган видео демакдир.
Маълумот учун, ушбу аэропорт дунёда мавжуд 20 та энг йирик аэропортлар сирасига киради. Аэропортда 4 та учиш йўлаги бўлиб, у 100 га яқин компанияларнинг рейсларига хизмат кўрсатади.