...
МЕНЮ
ONLINE TV

Instagram юлдузига айланган замонавий буви


14:02, 03.04.2017 Бу қизиқ
 5 951

Ҳар қандай ёшда ва шароитда ҳам ҳаётдан завқланиб яшаш мумкин.

Ёш ўтгандан сўнг аёл киши ўз ташқи кўринишидаги ўзгаришлар билан курашмасликка одатлана бошлайди. “Энди ёш эмасмиз, бизга ярашмайди” қабилидаги гапларни кўп эшитамиз. Бу менталитет ва дунёқарашимизни ҳисобга оладиган бўлсак, бир тарафдан тўғри. Бироқ биз энг аввало инсонлигимизни унутмаслигимиз лозим. Ҳар қандай ёшда ва шароитда ҳам ҳаётдан завқланиб яшаш мумкин.
 
Буни тобора Instagram юлдузига айланиб бораётган икки набиранинг бувиси 47 ёшли италиялик Жаклин исботламоқда. Жаклинни 200 мингдан ортиқ одам мода ва услуб асосчиси сифатида тан олди. Унинг ўзига хос образи ва ҳаётга бўлган қараши интернет фойдаланувчиларини ҳайрон қолдирмоқда.
 
Асли келиб чиқиши сербиялик бўлган Жаклин блогининг асосий мақсади аёлларни илҳомлантиришдан иборат.
 
Юзида бир дона ҳам ажин бўлмаган Жаклин гўзаллик шайдоларига пардоз масалаларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиши мумкин. Унинг расмлари #grandmotherthatlovesfashion, яъни “модани севадиган буви” хештеги остида бирлашган. Унинг чиройли қомати, ажойиб суратлари ва ҳаётга ижобий қараши модани яхши кўрмайдиган инсонга ўзини ўзи севишни ва ҳар бир янги кунни қадрлашни ўргатади.

Теглар:Инстаграм Мода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!