...
МЕНЮ
ONLINE TV

iPhone қувватлагичи портлаши оқибатида фуқаро жабрланди


13:53, 03.04.2017 Олам
 2 537

32 ёшли Вили Дейнинг бўйнидаги металл занжир қувватлагичга тегиб, туташув юзага келган.

Американинг Алабама штатида яшовчи Вили Дей ўз смартфонидан жабрланди. Гап шундаки, у iPhone русумли телефонини сим узайтиргич ёрдамида қувват олдириш учун ўз ётоғи олдига қўйган ва ухлаган.
 
Орадан вақт ўтиб эса кучли туташув рўй бериб, Вили Дей электр шоки туфайли уйғониб кетган. Унинг бўйни ва қўли учинчи даражали куйиш жароҳатини олди.
 
Шифокорлар унинг омади борлигини таъкидлашмоқда, сабаби электр симлари оқибатида зарар кўрган кишиларнинг тақдири одатда аянчли якунланади. Бу ҳақда “CNET” нашри хабар тарқатди.
 
Маълум бўлишича, Вили Дей қўшимча сим орқали ўзининг телефонини қувват олдириш учун электрга улаганида, қувватлагич тармоққа охиригача кирмаган. Шундан сўнг, 32 ёшли Вили Дейнинг бўйнидаги металл занжир қувватлагичга тегиб, туташув юзага келган.
 
Бугунги кунда инсонларнинг, айниқса, ёшларнинг аксарият қисми мобил телефонларсиз ҳаётларини тасаввур қила олмайдилар. Юқоридаги каби ҳолат ҳам барчага таниш бўлса керак, яъни кўпчилик, ҳатто ухлаганида ҳам ёстиғининг ёнида қўл телефонини олиб ётади. Бу баъзан аянчли оқибатларга олиб келишини юқоридаги каби воқеалар орқали ёдда сақлаб туриш фақатгина фойда бўлиб хизмат қилади. Соҳа мутахассислари электр симлари ва телефонларнинг қувватлагичларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозимлигини таъкидлайдилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Электр туташув Алабама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!