Инстаграм иловасида материалларни чоп этиш янада қулайлашди.
Бу имкониятдан фойдаланиш учун янги элемент киритилаётган пайтда, махсус белгини босиш сўралади, сўнгра 10 тагача бўлган материалларни танлаш мумкин.
Суратларни бир хил кўринишда ёки алоҳида тартибда таҳрирлаш имконияти жорий этилган. Инстаграм иловасида кўринадиган бу сурат ва видеоларнинг тартибини ҳам фойдаланувчи белгилайди. Юкланган материаллар сони материал остида нуқталар билан намоён бўлади.