...
МЕНЮ
ONLINE TV

Индонезияда ҳам кучли ер силкиниши содир бўлди


10:30, 21.09.2017 Олам
 2 093

Зилзила таъсири Гресик, Сидоаржо ва Ситубондо вилоятларида ҳам сезилган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.

Индонезияда рихтер шкаласи бўйича 5,2 баллик зилзила содир бўлган. Бу ҳақда “News.detik.com” маҳаллий нашри хабар бермоқда.
 
Индонезия геологик тадқиқодлар маркази (Badan Meteorologi, Klimatologi, dan Geofisika-BMKG) берган маълумотга кўра, Зилзиланинг эпицентри Ява оролидаги Сурабая шаҳридан 125 км узоқликда 588 км чуқурликда бўлган.
 
Шуниндек, зилзила таъсири Гресик, Сидоаржо ва Ситубондо вилоятларида ҳам сезилган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, талофатланган ва жароҳатланганлар йўқ.
 
Бундан бир неча кун олдин Индонезиянинг Бали оролидаги Агунг вулқони ҳаракатга келиши натижасида оролда фавқулодда ҳолат жорий қилинган эди.

Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Индонезия Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!