Айни вақтда қўлга олинганлар сўроқ қилинмоқда.
Индонезия Республикаси биринчи президентининг қизи Рачмавати Сукарнопутри полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ногиронлик аравачасида ҳаракатланадиган Рачмавати Сукарнопутри давлатга ҳиёнатда айбланган ва Келапа Дуа шаҳридаги полиция маҳкамасига олиб кетилган ва сўроқ қилинган.
Бундан аввал, мамлакат ҳуқуқ-тартибот органи вакилларидан бири давлатга ҳиёнатда айбланиб, 8 киши қўлга олинганини айтганди. Бироқ, қўлга олинганларнинг шахсларини ошкор қилинмаган.
Индонезиядаги ОАВларнинг фикрига кўра, 8 нафар кишининг қўлга олиниши Жакарта губернатори Басуки Чахая Пурнамага қарши намойишлар билан боғлиқ. Пурнама мусулмонларнинг ҳақорат қилишда айбланмоқда.
4 ноябрь куни бўлиб ўтган аввалги намойишда одамлар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлганди. Ўшанда мамлакат президенти Жоко Видодо бу ишларда “сиёсий ўйинчилар” айбдор, деган фикрни билдирганди.
Воқеалар ривожини кузатамиз.

Умида Якубова