Оксана Чусовитина таяниб сакраш баҳсларида 14,250 балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Мексика, Бразилия, Германия, Испания, Италия, Колумбия, Руминия, Украина, Ўзбекистон ва Япония сингари давлатлардан кучли спортчилар иштирок этган турнирда Оксана Чусовитина таяниб сакраш баҳсларида 14,250 балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Украиналик Ангелина Кислая кумуш, мексикалик Мириана Алмеида эса бронза медални қўлга киритди.
Спортчимиз кўпкураш баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 52,225 балл натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина фаолияти давомида еттита Олимпиадада қатнашган гимнастика тарихидаги ягона спортчидир.