...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга аталган мактубни Рустам Азимовга топширди


10:06, 29.12.2016 Жамият
 3 091

Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов ва Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид раислигида ўтгани айтилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов 27-28 декабрь кунлари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи мажлисида иштирок этгани, Президент Имомали Раҳмон билан мулофот қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон делегациясини Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон қабул қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келиш таклиф этилган мактубини топширган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов ва Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид раислигида ўтгани айтилмоқда.
 
Мажлис натижалари томонлар мамлакатларимиз ўртасида тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини яққол тасдиқлади. 

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик халқларимизнинг асрлар давомида шаклланган яқин қўшничилик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтиришга интилишини мужассам этади, дейилади хабарда.
 
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказишга келишиб олинди. 

Теглар:Ўзбекистон-Тожикиситон Рустам Азимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар